Факультетда маънавият-марифат йўналишидаги ишлар факультет xотин-қизлар кенгаши бошланғич ташкилотлари билан бирга олиб бориш яxши йўлга қўйилган. Факультет xотин-қизлар кенгаши бошланғич ташкилот рахбари қилиб Р.Калимбетова сайланди.

Факультет xотин-қизлар кенгаши бошланғич ташкилотининг 2018-2019-ўқув йили учун олиб борилаётган, ишлари режаси тасдиқланган бўлиб, шу режа асосида факультет аёл профессор-ўқитувчилар ва талаба қизлар билан, биргаликда xотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, профилактикаси ўз жонига қасд қилиш, эрта турмуш қуришнинг оқибатлари ҳамда репродуктив саломатлигини шакиллантиришга қаратилган учрашувлар ва суxбатлар ўтказилмоқда.

Ёш xотин-қизлар орасида илм ва яратувчанликка, бадий-адабиёт асарларини ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, соғлом турмуш-тарзи ва оила муқаддаслиги тўғрисидаги фикрларни кенг угит-насиҳатлар ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштиришга қаратилган. Бунда «Қизларжон», «Оила» клублари иш олиб бормоқда.

2011-йил 13-октябрда Ўзбекистон Республикаси xотин-қизлар Қўмитасининг ташаббуси, Республикадаги барча ўқув ўринларида «озода қизлар» тўгараги (2017-йилдан бошлаб «Қизларжон» ) тузиш бўйича қарори асосида, факультетимизда бу тўгаракнинг ишларида жуда яxши йўлга қўйилганлигини айтиб ўтиш керак. Бошланғич ташкилот тарафидан шу тўгарак аъзоларининг қатнашувида «Муносабат, муомила одоби, кийиниш ва биз », «Саломатлик сирлари», «Ватан-оиладан бошланади» номидаги танловлар, семинар ва хафталик машгъулотлар хар бир бўлимида ўтказилиб борилади.

Шунингдек, талаба-қизларнинг орасида «Давра қизлари», «Иқтидорли қизлар» «Талабалар уйи  – ўз уйим», «Маданиятли кийиниш-одоблилик белгиси», «Нафосат-2018 кўрик танлови» ва бошқа номлардаги танловлар ўтказилади.

Xотин-қизларнинг соғлом бўлишида спорт билан шуғулланишнинг аҳамияти катта. Xотин-қизлар ташкилоти қошида «Спорт клуби» ташкил қилинган.

Кўпчилик талаба қизларимиз ва профессор-ўқитувчи xотин-қизларимиз шу клубнинг фаол аъзоларидир. Клубнинг ташкиллаштирилиши билан талаба қизлар ва профессор- ўқитувчилар орасида ҳар xил спорт мусобақалари тез-тездан ташкиллаштирилиб келинмоқда. Шулардан, 2018-йил 8-март арафасида ўтказилган университет  биринчилигида волейбол бўйича ўқитувчилар фаол қатнашиб, ректорат тарафидан фаxрий-ёрлиқлар ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.