Давлат бюджетидан бажариладиган илмий лойиҳа туғрисида

М А Ъ Л У М О Т

 

ОТ-A-14-25 «Модификацияланган вермикулит асосида иссиқ сақловчи композицион материалларни таркибини ва технологиясини ишлаб чиқиш»

 

Лойиҳа бўйича олинган муҳим натижалар

 

Иссиқ сақловчи композицион қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш учун таркиб танлашда тўлдирувчи сифатида кўпчитилган ва гидрофоб қўшимчалар асосида модификацияланган вермикулит ва минерал боғловчилар сифатида портландцемент ва ярим гидратли кальций сульфат боғловчиларидан фойдаланиш режалаштирилиб, бу материаллардан намуналар тўпланди. Бу намуналарнинг физик-механик ва физик-кимёвий хоссалари ўрганилди. Таркиб танлашда бино ва иншоатларни ички ва ташқи деворларида фойдаланиладиган иссиқ сақловчи материаллар тайёрлаш учун енгил тўлдирувчи сифатида кўпчитилган вермикулит ва минерал боғловчиларнинг турлари аниқланди.

Иссиқ сақловчи қурилиш материаллари ва буюмлар таркибини ишлаб чиқишда кўпчитилган вермикулитни гидрофоб қўшимчалар асосида модификациялаш усули ишлаб чиқилди. Кўпчитилган вермикулитни модификациялашда майдаланган тальк минералини стеарат кальций билан аралашмасидан фойдаланилди. Модификацияланнган, яъни сув ютиш қобилияти паст бўлган енгил тўлдирувчи олиш учун кўпчитилган вермикулитни барабанли аралаштиргичда тальк минералини стеарат кальций билан аралашмаси қўшиб аралаштириш усули билан олинди. Бу жараёнда гидрофоб кўшимчанинг миқдори ва аралаштириш вақти ҳар ҳил бўлганда модификацияланган енгил тўлдиргичлар олинди. Модификациялашда гидрофоб қўшимчанинг миқдори 2,5; 5,0; 7,5 ва 10 %, аралаштириш вақти 10; 20; 30 минутни ташкил этди. Гидрофоб қўшимча иштирокида олинган модификацияланган тўлдирувчининг ҳажмий оғирлиги ва сув ютиш қобилиятлари аниқланди. Минерал боғловчилар сифатида маркаси 400 бўлган портландцемент ва маркаси Г-16 бўлган гипс боғловчисининг α – модификацияси танланди.

Иссиқ сақловчи қурилиш материаллари ва буюмларнинг лаборатория намунасини тайерлаш учун енгил тўлдирувчи сифатида кўпчитилган ва модификацияланган вермикулит, минерал боғловчи сифатида маркаси 400 бўлган портландцемент ва маркаси Г-16 бўлган гипс боғловчисининг α – модификациясидан фойдаланилди. Сферик шаклидаги идишга сув солиб кимёвий қўшимча қўшилган минерал боғловчини солиб, боғловчининг сувли аралашмаси тайерланиб, бу аралашма устига модификацияланган вермикулит солиб тўлдиргич ва минерал боғловчининг аралашмаси хосил килинди. Намуналар тайерлашда 10 см3 енгил тўлдирувчи ва 400; 450; 500; 550 ва 600 г минерал боғловчи (портландцемент ва гипс боғловчиси) асосида тайерланган аралашмаларни мустаҳкаимлигини аниқлаш учун улчамлари 10х10х10 см булган формаларга, иссиқ сақлаш хусусиятларини аниқлаш учун улчамлари 25 х 25 х 5 см ли намуналар тайерланди. Тайерланган лаборатория намуналарнинг ГОСТ асосида физик-механик ва иссиқ-техник хоссалари аникланди.

Тебинбулок вермикулитини термик ишлов бериш йули билан олинган кўпчитилган вермикулитни тальк ва стерат кальций аралашмасидан тайерланган гидрофоб қўшимчалар асосида модификацияланган енгил тўлдиручи олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилди. Технологик схема тайёрлашда куйидаги жараёнлардан фойдаланилди:

-тальк минералини майдалаш ва элакдан ўтказиш;

-майдаланган тальк минералини стеарат кальций билан айланма шарли тегирмонда аралаштириб гидрофоб кўшимча тайёрлаш;

-кўпчитилган вермикулитнинг йирик фракцияларини ажратиш;

-кўпчитилган вермикулитни гидрофоб кўшимча билан барабанли аралаштиргичда модификациялаш;

-кўпчитилган ва модификацияланган вермикулитни сифатини назорат қилиш;

-кўпчитилган ва модификацияланган вермикулитни қадоклаш.

 

Лойиҳа бўйича куйидаги мақолалар чоп этилди:

  1. H.Talipow, A.A.Tuljaganow, G.M.Dossanowa, H.E.Irismetow, U.A.Jakubow. Die chemise modification des kalziumsulfat-halbhydrats und die herstellung von warmedammstoffen. // Веймарская гипсовая конференция – TAGUNGSBERIGHT, 14-15 март 2017, с.281-284
  2. Г.М.Досанова, Н.Х.Толипов. Теплоизоляционные материалы на основе вспученного вермикулита. // ГУП «Фан ватараққиёт» Таш ГТУ имени Ислама Каримова «Современные технологии получения и переработки композиционных и нанокомпозиционных материалов», 25-25-май 2017 г. c.162-163.
  3. Досанова Г.М., Нурымбетов Б.Ч., Турдымуратов Э.М., Қарлыбаева Б.П., Мауленбергенова Б.Б. Components of heat insulation on the basis of distended vermiculus. // Наука и образование в Каракалпакстане. Нукус-2017, № 3, в печати.
  4. Досанова Г.М., Нурымбетов Б.Ч., Реймов А.М. Виды и свойства неорганических пористых заполнителей применяемые в производстве теплоизоляционных материалов. // Композиционные материалы. Узбекский научно-технический и производственный журнал. №3/2017, Ташкент, в печати.
  5. Пат. Сухая строительная смесь / Н.Х.Талипов, Г.М.Досанова (Узбекистан). – № IAP 20170234; заяв.16.06.2017.