2018-йили 9-сентябрь куни Факультет Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси қилиб нефт ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш бакалавр таълим йўналиши 4-курс талабаси Д.Абаданов сайланди. Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти махсус режа асосида талаба ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, саломатлигини мустахкамлаш ва уларнинг  бўш вақтларини мазмунли ўтказишда ҳар ҳил танловлар , интеллектуал ўйинлар, учрашувлар, адабий кечалар ва спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини мустахкамлаш, гиёхвандик , тамаки чекиш, ичувчилик сингари иллатларнинг олдини олиш максадида хар ҳил тадбирлар олиб борилмокда. Масалан «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз», «Спорт – соғлом турмуш гарови», « Ташқи мухитни мухофаза килиш» шиорлари остида акция ўтказилди. Бу акцияда факультетимизнинг  700 га якин  ёшлари фаол иштирок этишди.

«Саломатлик-туман бойлик» шиори остида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, теннис ва хар ҳил мусобоқалар ўтказилмокда.

Факультетимизда 71 академик гурух мавжуд бўлиб, хар бир гурухда ёшлар иттифокнинг гурух етакчилари сайланди ва хар бир талаба Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига аъзо бўлиб, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тадбирларида фаол иштирок этиб келишмокда.

Шунингдек Ӯзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот томонидан ўтказилаётган хар ҳил танловлар ва маданий тадбирларда талаба ёшларимиз фаол иштирок этмокдалар.