Қорақалпоқ давлат университетининг «Технология» кафедраси таркибида 2009 йил 5522500 –Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси бакалавр таълим йўналиши очилди. Кафедрани 2012 йилдан бошлаб техника фанлари номзоди, доцент М.Ж. Айымбетов бошқарди. Шу йилда 5А522504- Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш ва унинг кимёвий технологияси мутахассислиги бўйича магистратура ҳамда 2013 йил 5311900-Нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш бакалавр таълим йўналиши ва 5А311901-Нефть ва газ конларин ишга тушириш ва улардан фойдаланиш магистратура мутахассислиги очилди. «Нефть ва газ технологияси» кафедраси 2014 йилнинг сенябрь ойидан бошлаб фаолият курсата бошлаган ва кафедрани кимё фанлари номзоди, доцент З.Д.Узақбергенова бошкарган. Кафедрада 5321300 – Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси, 5311900-Нефть ва газ конларин ишга тушириш ва улардан фойдаланиш бакалавр таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади. Кафедрага тегишли мутахассислик фанларни ўқитишда тажрибали профессор-ўқитувчилар Тошкент кимё технология институтининг «Нефть ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси» кафедраси, Тошкент давлат техника университетининг «Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси» кафедраси ва Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Нефть ва газ Россия давлат университети профессор-ўқитувчилари яқиндан ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, «Нефть ва газ технологияси» кафедраси республикамизнинг ишлаб чиқариш корхоналари «Шўртан газ-кимё мажмуаси», «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи», Муборак газни қайта ишлаш заводи, «Устюртгаз» УШК, «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корханалари билан тузилган шартномалар асосида хар йили ўқув режасига асосланиб ишлаб чиқариш амалиётларида бўлиб, етук мухандис технологлардан нефть ва газни қайта ишлаш технологиясининг сирларини ўрганиб келмоқда.

Кафедрада Ӯзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимёси институти, Ӯзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон табиий фанлар, илимий тадқиқот институти билан биргаликта илмий тадқиқотлар олиб бори шва ёш олимларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, кафедра Қўнғирот нефть ва газ саноат касб ҳунар коллежи билан ҳамкорлик шартномалар тузилган.

 

Кафедрада фаолият кўрсатаётган илимий даражали профессор-ўқитувчи

 

Наубеев Темирбек Хасетуллаевич, кимё фанлари номзоди, доцент. 1977-йили 5-апрелда Кегейли туманида туғилган. 2001-йили Қорақалпоқ университетини тугатган. 2011-йил «Astragalus chivensis Bunge ва Astragalus flexus Fish. ўсимликларининг циклоартан гликозидлари» мавзусида 02.00.10 – Биоорганик кимё мутахассислиги бўйича ЎзР ФА Биоорганик кимё институти қошидаги мувофиқлаштирилган кенгашда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган ва 50 дан ортиқ илимий ишлари чоп этилган. Шунинг ичида 3 ўқув услубий қўлланмаси чоп этилган. 2015-йилдан бошлаб Нефть ва газ технологияси кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Шунингдек, кафедрада катта ўқитувчи А.Мамбетшарипова, ассистентлар И.Сапашев, А.Ешмуратов, Е.Санетуллаев стажёр ўқитувчилар Б.Артықбаева, Ж.Бабажанов, С.Свайкосов ва К.Калекеевл