КИМЁ – ТЕХНОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

 

Ҳозирги вақтда факултетда жами 52, шудан 2 профессор, 17 фан номзодлари, 3 катта ўқутувчи ва 30 ассистент профессор – ўқутувчилар таълим тарбия бермоқда.

Факультетда 4 кафедра фаолият кўрсатмоқда: «Органик ва ноорганик кимё» кафедраси (кафедра мудири к.ф.н. доц. К.Утениязов), «Физикавий ва коллоид кимё» кафедраси (кафедра мудири, к.ф.н. доц. А.Шарипова), «Кимёвий технология» кафедраси (кафедра мудири т.ф.н. Б.Хожаметова) ва «Нефт ва газ технологияси» кафедраси (кафедра мудири к.ф.н., доц. Т.Наубеев).

 

Курслар тақсимида талабалар контингенти

 

Курслар грант контракт жами
1-КУРС 92 298 390
2-КУРС 139 417 556
3-КУРС 150 246 396
4-КУРС 145 246 391
Кимё технология факультети бўйича 526 1207 1733

 

Хозирги кунга келиб факултетда еттида бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассислар таёрланмоқда.

5140500 – Кимё таълим йўналиши бўйича «Органик ва ноорганик кимё» ва «Физикавий ва коллоид кимё» кафедралари фаолият кўрсатмоқда. Кимё таълим йўналиши талабалари бакалавр даражасини эгаллаб, халқ таълими соҳасида, касб – ҳунар коллежларида ва Академик лицейларда, илм ва бошқа да соҳаларда хизмат қилмоқда.

5320400 – Кимёвий технология таълим йўналиши ноорганик моддалар кимёвий технологияси бўйича мутахассислар таёрлайди.  Қўңғирод сода заводи ишга тушиши билан уларга бўлган талаб ортмоқда. Битирувчи ёшлар етук мутахассислар бўлиб, туғридан-туғри ишлаб чиқариш соҳаларига ишга кирмоқда.

5321300 – Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси ва 5311900 – Нефт ва газ конларини фойдаланиш ва уларни ишга тушириш таълим йўналишларини тугатган ёшлар «Uz Cor Gaz CHemical» қўшма корхонаси, Бухара нефтни қайта ишлаш заводи, «Устюрт газ» УШК, «Шўртан газ кимё мажмуаси» каби йирик ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаш учун йўлланмалар олади.

5320900 – Енгил саноат буйимлари конструкциясини ишлаш ва технологияси таълим йўналиши бўйича таёрланган кадрлар «Нукустекстиль», «ELITE STARS TEXTILE» МШЖ ларида, «Сифат», «Хўжайли текстил», «Тўрткул Асака текстил» акционердорлик жамиятида, «ASIA SILK» қўшма корхонаси каби етакчи ишлаб чиқариш корхоналарида ишлашга йўлланмалар олади.

5320300-Технологик машиналар ва қурилмалар (кимё саноати) таълим йўналиши бўйича таёрланадиган мутахассислар Республикамиздаги бир қотар кимёвий ишлаб чикариш корхоналарида ишлашга йўлланмалар олади.

5321000-Озиқ– овқат технологияси (гўшт – сут ва консерва маҳсулотлари) таълим йўналиши бўйича таёрлаган кадрлар Республикамиздаги озиқ-овқат ислаб чиқариш корхоналарида ишлашга йўлланмалар олади.

Факультетда 5А140501 – Кимё (таълим йўналиши бўйича) магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар таёрланади.

Факультет кафедралари ЎзР ФА илмий тадқиқот институтлари, кимё, кимёвий технология, тўқимачилик, нефт-газ соҳаси бўйича корхоналари ва бир нечта етакчи олий ўқув юртлари билан биргаликда ишларни олиб бормоқда.

 

2018 – 2019 ўқув йилида Кимё – технология факултетида таълим олаётган Давлат степендиатлари ҳақида маълумот:

Беруний номидаги давлат стипендия лауреати Қалбаев Алишер –нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши 3 – курс талабаси;

Улуғбек номидаги давлат стипендия лауреати Матекеева Азиза – кимё бакалавр таълим йўналиши 4 – курс талабаси;

Бердоқ  номидаги давлат стипендия лауреати Каримбердиева Муниса кимё бакалавр таълим йўналиши 4 – курс талабаси.

Факултетда Давлат бюджеттидан молиялаштириладиган иккида илмий лойиҳа бажарилмоқда:

ОТ-А-14-25 «Модификацияланган вермикулит асосида иссиқ сақловчи композицион материалларни таркибини ва технологиясини ишлаб чиқиш». Лойиҳа раҳбари Б.Нурымбетов

ПЗ-2017092765 «Ширинмия илдизпоясидан ажратилган глицирризин кислотаси асосида буғдойнинг ўсишини мувофиқлаштирувчи, фунгицидлик хусусиятга эга бўлган препарат яратиш ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш». Лойиҳа раҳбари М.Алланиязова.