Қорақалпоқ давлат университетида 1990 йилдан физикавий ва коллоид кимё кафедраси фаолиётини бошлади. Ушбу кафедрани мудири лавозимида кимё фанлари номзоди, доцент  Калий Сапарниязов бошқариб борди. 1993-1996 йилларда кафедрага кимё фанлари номзоди, доцент Муратбай Исмайлов раҳбарлик қилди. 2001 йили кафедра янгидан тузилди ва кафедрага кимё фанлари номзоди, доцент Мапруза Джумамуратова раҳбарлик қилди. 2008-2011 йилларда кафедра мудири кимё фанлари доктори Рустем Тлегенов, 2012-2017 йилларда кимё фанлари номзоди Аманбай Пирниязовлар бўлди. 2017-2018 йилларда кафедрани кимё фанлари номзоди, доцент Бахтияр Нурымбетов бошқарди. 2018 йилнинг 27-декабридан бошлаб, кимё фанлари номзоди, доцент   Шарипова Айшагуль Ибраимовна раҳбарлик қилиб келмоқда. Ўз тарихида кафедра кимё бўйича бир нечта бакалавр ва магистр мутахассисларни таёрлаб чиқарди. Улар ҳозирги вақтда республикамизнинг кўплаган ўқув юртлари ва илмий марказларида меҳнат қилиб келмоқда.

Ҳозирги вақтда кафедра бир нечта илмий ва олий ўқув юртлари билан хамкорлик шартномаларини тузилди. Улардан Ўзбекистон Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти «Коллоид кимё» лабораторияси, академик А.С.Садиков номидаги Биоорганик кимё институти «Тажриба технологик » лабораторияси ва «Полифеноллар» лабораторияси ва Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий тадқиқод институти, Ўзбекистон Миллий университети билан хамкорлик алоқалари мавжуд.

Кафедранинг илмий йўналиши – табиий дисперс системаларнинг хоссаларини сувда эрувчан полимер ёрдамида ростлаш, республикамизнинг қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, бентонит лойи асосида бурғилаш эритмаларини таёрлаш, табиий полифенол бирикмаларнинг коллоид хоссаларини ўрганиш бўлиб топилади. Юқорида келтирилган йўналишлар бўйича бир нечта илмий ютуқларга эришилди, бажарилган илмий – тадқиқод ишларининг натижалари илмий журналларда чоп этилди.

2017–2018 йилларда доцент Б.Нурымбетов раҳбарлигида «Модификацияланган вермикулит асосида иссиқлик сақловчи материаллар олишнинг таркибини ва технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусида амалий гранти бажарилди.

Ҳозирда кафедрада 5 фан номзоди ва 4 ассистент ўқитувчи фаолиёт юритмоқда.

 

Кафедрада фаолиёт юритаётган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар

 

 

Пирниязов Аманбай Жолдасбаевич, кимё фанлари номзоди. 1978-йили 7-мартда Нукус шаҳрида туғилган. Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. Мутахассислиги кимё магистри. 2005 йилда «Полифенолы некоторых таннидоносных растений и их биологическая активность» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 33 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2 услубий қўлланма, 2 патент эгаси. 2017 йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

 

Шарипова Айшагуль Ибраимовна, кимё фанлари номзоди, доцент. 1965 йилнинг 9-майида Чимбой туманида туғилган. Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, ўқитувчи. 2001 йили «Полиэлектролиты на основе сополимера малеиновой кислоты и акриламида, их структурообразующее и стабилизирующее действие на почвенные дисперсии Каракалпакстана» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 38 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2  нафар уқўв қўлланма ва 2 нафар уқўв -услубий қўлланма чоп этган, 1 патент эгаси. 2006  йилдан бошлаб кафедра доценти, 2018 йилдан кафедра мудири лавозимида ишлаябди.

 

Джумамуратова Мапруза Шарибаевна, кимё фанлари номзоди, доцент. 1960 йили 8 – октябрида Муйноқ туманида туғилган. Нукус давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, ўқитувчи. 2000 йили «Влияние карбоксил амин содержащих полиэлектролитов на их коллоидно-химические свойства» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 40 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2и ўқув- қўлланма, 4 нафар  ўқув -услубий қўлланма, 2 патент эгаси. 2000 йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

 

Джуманова Зияда Кеўнимжаевна, кимё фанлари номзоди, доцент. 1974 йили 14-октябрда Чимбой туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги кимёгар, ўқитувчи. 2012 йили «Строение и свойства лигнинов злаковых растений – риса, кукурузы, сорго» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 35 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2  услубий қўлланма босмадан чиқган. 2013  йилдан бошлаб кафедра доценти.

 

Нурымбетов Бахтияр Чимбергенович, кимё фанлари номзоди, доцент. 1975-йили 13 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Қорақалпоқ давлат университетини тугатган. Мутахассислиги кимёгар, ўқитувчи. 2004 йилда «Получение и регулирования процессов гидратационного структурообразования в известково-белитовых вяжущих на основе мергелей Республики Каракалпакстан» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 50 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Шундан 2 услубий қўлланма чоп этган. 2017-2018 йилларда кафедра мудири, 2018 йилдан кимё-технология факультети декани лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Шунингдек, кафедрада ассистентлар Р.Калимбетова, С.Калбаев, М.Турганбекова, О.Сейтназарова ва Ф.Алламбергеновалар ишламоқда.