Факультетда Кураторлар кенгаши фаолият юргизмоқда. Факультет Кураторлар кенгаши бошли­­ғи этиб органик ва ноорганик кимё кафедраси ассистенти А.Султанов сайланди. Факультет Кураторлар кенгашининг таркиби 5 нафар  профессор-ўқитувчидан иборат бўлиб, кенгаш таркиби аъзолари этиб физикавий ва коллоид кимё кафедраси ассистенти Р.Калимбетова, кимёвий технология кафедраси катта ўқитувчиси З.Бекмуратова, факультетнинг ёшлар билан ишлашиш ишлари бўйича декан муавини Г.Султанов, ўқув ишлари бўйича декан муавини Б.Палвановлар сайланди.

Факультетимизда 71 академик гуруҳ мавжуд бўлиб, уларга 52 нафар профессор-ўқитувчилар гуруҳ мураббийлари этиб бириктирилган.  Факультет Кураторлар Кенгаши тасдиқланган режа асосида фаолият юритмоқда. Улардан факультетимизда ҳафтанинг жума кунлари ўтказиладиган «Ахборот ва мураббийлик  соатларининг» ўз вактида мунтазам ўтказилишини назорат қилади. «Ахборот ва мураббийлик соатлари» ида гуруҳ мураббийлари Ӯзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тайёрланган Республикамиз ва жаҳонда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий янгиликлар билан бирга талаба ёшларнинг таълим тарбияси, университет ички тартиб коидалари билан таништириб борилади. Шунингдек, гуруҳ мураббийлари махсус режа асосида ҳар ойнинг охирги хафтасида талаба ёшларни Ватан парварлик руҳида тарбиялашга қаратилган «маънавият куни» маъданий иш режалар, учрашувлар, давра сухбатлари  ўтказилмокда.